Ўзбекистон терма жамоаларининг дунёнинг етакчи футбол жамоалари билан баҳслашиши кейинги йилларда одатий воқеага айланиб бормоқда. Кеча Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларида бўлиб, АҚШ ва Мексика термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ЎФА матбуот хизмати яна шундай бир хабар тарқатди. Шу йилнинг 13 октябрь куни  Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси Испания ёшларига (U-21) қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Ўйин Тошкентда бўлиб ўтади.