Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари мамлакатимиз элчихонасида Европада прогнозлаш ва хавфсизлик институтининг таниқли франциялик мутахассиси Жан-Антуан Дупра билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Учрашувда Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев ҳам қатнашди.
Ўзбекистон вакиллари билан учрашиш мен учун улкан шараф, — деди эксперт. — Франция давлат бошқаруви соҳасида бой тажрибага эга. Шу боис, бу йўналишда тажриба алмашиш фойдали бўлади, деб ўйлайман. Давлат бошқаруви соҳасида фикр алмашиш ўзаро манфаатлидир. Агар бизнинг тажрибамиз сиз учун фойдали бўлса, биз бундан жуда мамнун бўламиз.