Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мактубида Ўзбекистон Корея Республикаси билан изчил ва ишончли муносабатларни қадрлаши, бу эса яқин дўст ва вақт синовидан ўтган ҳамкор сифатида қаралиши қайд этилган.
“Олий даражада, парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин сиёсий мулоқот йўлга қўйилди... Мамлакатларимиз халқаро ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилади, минтақавий ва глобал масалаларга ёндашувлар ўхшаш”, — дейилади Ўзбекистон ТИВ раҳбари мактубида.
Ўз навбатида, Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Чон Ий Ён мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар алоҳида стратегик шериклик руҳида сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
***
Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини 197 та ҳужжат ташкил этади.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг 11 та йиғилиши ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 14 та давраси ўтказилди.