Ўзбекистон делегация Жанубий Корея Миллий полиция университети, Полициянинг инсон ресурсларини ривожлантириш институти ва Жиноий текширувлар институтида бўлди.

Жанубий Корея Миллий полиция университети ҳамда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги академияси ва Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш хусусида фикр алмашилди. Жанубий Корея полицияси Бош комиссарининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида ушбу таълим муассасалари ўртасида меморандумлар имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея таълим муассасалари курсантларини турли ўқув дастурлари бўйича ўзаро ўқитиш, 2021-2022 йилларда Жанубий Корея Миллий полиция университетида Ўзбекистон таълим муассасалари ўқитувчилари учун педагогик стажировкалар ташкил этиш, шунингдек, Жанубий Корея полицияси ўқитувчиларини инструктор сифатида Ички ишлар вазирлиги академияси ва Жамоат хавфсизлиги университетида ўқув машғулотлар ўтказиш учун юборишга тайёр эканини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА.