Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Ж. Махсудов иштирок этди.

Учрашув чоғида икки давлатлар ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларга эга бўлиши таъкидланди. Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.