Лойиҳа Қозоғистон - Немис университети ҳузуридаги Табиий ресурслар институтининг 25 тадан зиёд халқаро ва ҳудудий ҳамкорлари билан биргаликда 2021 йил июлигача амалга оширилади.

Конкурсдан кўзланган мақсад — Орол денгизи (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ҳавзасидаги ер ресурсларини тиклаш учун технологиялар ва инновацион ёндашувларни аниқлаш.

Конкурс 5 босқичда ўтказилади:

  • 1-босқич — Орол денгизи ҳудудида ерларнинг тикланиши билан боғлиқ жорий вазиятни баҳолаш;
  • 2-босқич — инновацион ғоялар халқаро конкурсида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш;
  • 3-босқич — танланган конкурс иштирокчиларининг ваколатларини ривожлантириш (бизнес-режалаштириш асоси бўйича ўқитиш, оммавий чиқишлар кўникмаларини ривожлантириш ва ҳоказолар);
  • 4-босқич — конкурс ғолибларини аниқлаш ва уларни Орол денгизи ҳавзасидаги ер ресурсларини тиклаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун грант билан тақдирлаш;
  • 5-босқич — ҳудуддаги лойиҳаларни янада тижоратлаштириш ва тарқатиш мақсадида конкурс ғолибларининг ваколатларини ривожлантириш (бизнес кўникмалар, билимлар алмашинуви, мураббийлик дастури).

Конкурс давомида йиғилган барча билимлар ва инновациялар электрон китоб шаклида кенг тарқатилади, деб хабар беради Қозоғистон - Немис университети сайтида.