"Uzbekistan Airways" Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини ва хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилади», — дея хабар берди авиакомпания матбуот котиби К.Икрамова.

Аввалроқ Россиянинг «Аэрофлот», S7 Airlines, Smartavia, iFly каби авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни тўхтатиши ҳақида эълон қилган эди.