Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига бўлажак давлат ташрифига биргаликда тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳаларни назарда тутган ҳолда олий даражадаги ташрифнинг кун тартибини иқтисодий жиҳатдан бойитишни батафсил кўриб чиқдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистонга қўшимча Саудия Арабистони инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама этилди. Янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Ўзаро муносабатларни фаоллаштиришнинг мавжуд имкониятларининг таҳлили натижаларига кўра, кутилаётган олий даражадаги ташриф мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишига ишонч билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.