Унга кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилдаги 92,6 миллион доллардан 2021 йилда 179,2 миллион долларгача (1,9 бараварга) ўсди.
Ўзбекистоннинг Сингапурга экспорти умумий ҳажми шу даврда 1,5 бараварга ошиб, 67,8 миллион доллардан 104 миллион долларга, импорт умумий ҳажми ҳам қарийб 3 баробарга ошиб, 2021 йилда 75,2 миллион долларга етди.
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликда фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд:
- мева-сабзавот маҳсулотлари
- вино ва узум
- енгил саноат маҳсулотлари
- электротехника маҳсулотлари
- мис ва мис маҳсулотлари
Сингапурдан Ўзбекистонга кредитлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кўринишидаги инвестициялар 94,3 миллион долларни ташкил этди (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар — 34,5 миллион доллар), шундан:
➖ асосан касбий, илмий ва техник фаолиятга 58,2 миллион доллар;
➖ ишлаб чиқариш саноатига 16 миллион доллар;
➖ улгуржи ва чакана савдо, автотранспорт ва мотоциклларни таъмирлаш учун 12 миллион доллар.
Мамлакатлар ўртасида қуйидаги потенциал сармоявий ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилишини таклиф этади:
- электротехника соҳаси
- энергетика соҳаси
- IT-соҳаси
- банк сектори
- кимё саноати