Тадбир давомида Словакия ҳудудида қурилиш, саноат, автомобилсозлик ва бошқа соҳаларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги ўртасида имзоланган келишув асосида ташкиллаштирилган тартибда ишга кетаётган юртдошларимиз маълумотномаларини қонунийлаштириш босқичи, ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёни ва виза бериш тартиби муҳокама қилинди.
Учрашув якунида консул Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан танишиш истагини билдирди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.