Меморандумни имзолаш тўғрисидаги келишувга Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтаётган тожик-ўзбек стратегик ҳамкорлигининг янги саҳифасини очиш" мавзусидаги илмий-амалий анжуман доирасида эришилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Обид Ҳакимов анжуманда сўзлаган нутқида ўтган уч йил мобайнида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 2,5 баробар ўсганини, жорий йилнинг ўтган 7 ойида эса коронавирус пандемиясига қарамай, у камаймаганини, аксинча, деярли 8 фоизга ошганини қайд этди. Тожикистон Республикаси муҳим ва истиқболли савдо-иқтисодий ҳамкор бўлиб, Ўзбекистон у билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор деб таъкидлади.

— Саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликнинг яна бир муҳим томони бўлиб, бу салоҳиятни тўлиқ амалга ошириш керак. Ўзбекистон ва Тожикистон қўшни давлатлар сифатида иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятларга эга, — деб таъкидлади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари. — Корхоналар ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби катта ҳажмдаги хомашёни қайта ишлашга асосланган қўшма корхоналар ташкил этиш замонавий технологиялар, тор ихтисослашув ва “масштаб эффекти” асосида бозорда рақобатбардошлигини  ошириш мумкин.

Хусусан, Тожикистонда "Artel Avesto Electronics" қўшма корхонасининг ташкил этилиши мисолида саноатнинг бошқа тармоқлари — автомобилсозлик, тўқимачилик, фармацевтика, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўшма корхоналар ва кооперация алоқаларини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йирик ишлаб чиқарувчилари экани алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан мева-сабзавотларни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича ҳамкорликдаги янги ишлаб чиқариш объектларини яратиш ҳам истиқболда яхши натижалар кўрсатиши мумкин.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари иқтисодий муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигининг янги босқичидаги дастлабки натижалар халқларимиз фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг янги шакл ва йўналишларини излаб топиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликка бўлган қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.

Конференциянинг биринчи кунида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари ва Иқтисодиёт ва демография институти раҳбарлари ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Меморандумни имзолашдан мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар доирасида иқтисодий ислоҳотларни тадқиқотлар ва таҳлиллар билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида Иқтисодиёт ва демография институти ва Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари ўртасида келгусида ҳамкорлик ўрнатишдир.

Ҳамкорлик йўналишлари қаторига қўшма тадқиқотлар ва таҳлиллар, семинарлар, симпозиумлар, амалий машғулотлар ва бошқа илмий учрашувларни ташкил этиш, мутахассисларнинг ўзаро манфаатли шартларда лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик ишлари киради.

Томонлар мунтазам равишда учрашиб туришга ва зарур ҳолларда келажакдаги ҳамкорлик мавзуларини муҳокама қилишга, жорий лойиҳалар бўйича фикр алмашиб туриш, ҳамкорликда илмий семинарлар, турли тадбирларни ташкил этиш ҳамда бошқа ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича келгусида ҳамкорлик қилишни келишиб олдилар.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

жамоатчилик билан алоқалар хизмати