Унда меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳасидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган келгусидаги режалар ҳақида фикр алмашилди.

Маросим сўнгида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат институтлари ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Маълумот ўрнида: Қўшма тадбирлар режаси имзоланиши мазкур Меморандумни амалий ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Қўшни давлат делегацияси ташрифи Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказида давом этади, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.