Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Туркия Республикаси билан кўп қиррали хамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилиб, қуйидагилар унинг вазифалари этиб белгиланди:
- дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
- ҳар ойда масъул ижрочилар раҳбарларининг дастурда уларга юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги хисоботларини эшитиш;
- икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тўсиқларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш ва аниқ таклифлар ишлаб чикиш.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳар ойда — хар календарь ойининг ўнинчи санасига кадар масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган чораларнинг натижадорлигини кўрсатган ҳолда дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги танқидий тахлилни Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади.
Қарор билан шунингдек, умумий штат бирликлари доирасида Лойиҳа офиси ташкил этилиб, мамлакатни иқтисодий ривожлантиришнинг устувор тармоқларини ислоҳ килиш, янги йўналишларини белгилаш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш yчун жалб қилинадиган турк экспертлари билан тизимли ишлашни ташкил этиш, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш унинг асосий вазифалари этиб белгиланиши назарда тутилган.