Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур ҳужжат икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳамкорлик келишувини амалга ошириш мақсадида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида сайёҳлар оқими алмашинуви ва тур компаниялар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек кадрлар тайёрлаш, туризмнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро туристик йўналишларни тарғиб қилишга доир ишларни кучайтиришга келишиб олишди.