Мазкур меморандум фан ва таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, у юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимовнинг Японияга ташрифи доирасида Тоё университети президенти Есуко Ягучи ва халқаро алоқалар бўйича вице-президенти Казуо Такахаси билан музокаралар олиб борилган еди.

Бундан ташқари, Е.Ягучи Япония университети республикамиз олий ўқув юртлари билан талабалар алмашинуви (бакалавр ва магистратура)ни йўлга қўйиш, Ипак йўлини биргаликда ўрганиш, шу жумладан, адабиёт алмашиш ва масофавий таълимни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканини алоҳида таъкидлаган.

Мулоқот сўнггида Тоё университети президенти Е.Ягучи шу йилнинг 14-15 сентябр кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форумига, шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ректорларининг навбатдаги форумига таклиф этилган.