ЎзФА маълумотига кўра, эълон қилинган маълумотлар базасида иқтибослар сони, мақолаларга ҳаволалар, h-index бўйича стандартлаштирилган маълумотлар тақдим этилган. Ушбу мезонлар асосида дунёнинг Топ 2% олимлари рўйхати шакллантирилган.

Профессор Ўткир Розиқов математик таҳлил, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усулларини ривожлантиришда юксак натижаларга эришган ўзбек олимларидан бири ҳисобланади.