М.Варисова 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили Тошкент медицина институтини тугатган. Кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида , шунингдек, Сенат аъзоси сифатида фаолият юритган. 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари.
“1-даражали Соғлом авлод учун” ордени ва “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан мукофотланган. 3 нафар фарзанднинг онаси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба давлат раҳбари сайловида аёл-номзод сифатида Дилорам Ташмухамедова 2007 йили “Адолат” партиясидан иштирок этган эди. Ушанда у 434 минг (2,94%) овоз тўплаган эди.