2022 йилнинг 19 мартидан 4 апрелига қадар Ҳиндистоннинг Харяна штатида ҳар йили ўтказиладиган 34 халқаро “Суражкунд Мела” анъанавий ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари бўлган ҳунармандлар ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Фестивалда ҳар йили Ҳиндистоннинг барча ҳудудлари ва дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларидан ҳунармандлар, шунингдек, 1,5 миллиондан ортиқ сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли иштирок этади.
"Суражкунд Мела" дунёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири бўлиб, ушбу фестивал мамлакатимизнинг миллий ҳунармандчилиги, миллий таомлари, шунингдек, халқ амалий санъати намуналарини намойиш этиш имконини беради, деб ёзмоқда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати.