Протоколлар хусусий сектор ходимлари ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун умумий стандартларга мослаштиради. Ўзбекистон ҳам хавфсиз саёҳатларнинг глобал протоколларини амалда татбиқ қилувчи мамлакатларга қўшилди.

Таъкидлаш жоизки, WTTC кенгаши дунё бўйича бизнес ҳамжамиятининг юздан ортиқ вакилларидан иборат бўлиб, давлат органлари билан ҳамкорликда ишлаган ҳолда соҳа муаммоларига эътибор қаратади. Унинг асосий вазифаси дунё бўйлаб молиявий ресурслар ва иш ўринларининг энг йирик таъминотчиси бўлган туризм соҳаси аҳамиятини ҳукуматлар олдида намоён қилишдан иборат. Шунингдек, Кенгаш туризмнинг иқтисодий ва ижтимоий таъсирига доир тадқиқотлар олиб бориб, туризм соҳасига оид масалалар ва тадбирлар билан боғлиқ халқаро ва минтақавий саммитларни ташкил этади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.