Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 94,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 1,4 миллион дона мобил телефон импорт қилган.
Телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,0 миллион донага ошган.
Ўзбекистон 11 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган.
Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 896,4 минг дона;
Вьетнам – 257,5 минг дона;
БАА – 148,8 минг дона;
Хиндистон – 48,6 минг дона;
Қозоғистон – 45,0 минг дона;
Россия – 967 дона;
Корея – 700 дона.