Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь ойида қиймати 1,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 174,3 минг AҚШ долларига кўп.
2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистон чет давлатлар, жумладан, Қирғизистон – 689,7 минг, Озарбайжон – 598,6 минг, Афғонистон – 490,1 минг, Россия – 260,9 минг, Қозоғистон – 242,7 минг, АҚШ – 60,3 минг, Тожикистон – 53,7 минг, Хитой – 18,9 минг, Корея – 10,6 минг AҚШ долларига тенг гилам экспорт қилган.
2021 йилнинг январь ойида 2020 йилнинг мос даврига нисбатан Ўзбекистоннинг Хитойга гилам экспорти 103,7 минг AҚШ долларига камайган.