Учрашувда Ҳиндистон давлат вазирига Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшлар сиёсати, уларга замонавий дастурлар асосида таълим бериш, ёшларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган манзилли ишлар хусусида маълумот берилиб, 2020 йил июнь ойида ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ёшлар йўналишида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшма тадбирлар ташкил этиш, хусусан, АКТ ва стартап соҳаларига урғу берган ҳолда Ўзбекистон-Ҳиндистон ёшлари фестивалини ташкил этиш имкониятлари ўрганилди.
Ҳиндистон давлат вазири Ўзбекистонда ёшлар масалаларида олиб борилаётган давлат сиёсатини юксак баҳолаб, 2021 йилга мамлакатда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилганлиги соҳага қаратилган юқори эътиборни яққол исботи эканлигини таъкидлади.
Соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва Ҳиндистон Ёшлар масалалари ва спорт ишлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.