Испанияда ташкил этилган тайёргарлик жараёнида Равшан Ҳайдаров шогирдлари учта ўртоқлик учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган эди.

Улар  биринчи учрашувни кеча бразилиялик тенгқурлари билан ўтказишди ва  4:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ёшларимиз энди 25 апрель куни Доминикан, 27 апрелда эса гибралтарликларига қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 қуръа натижасига кўра  “A” гуруҳидан жой олган ва плей-оффга чиқиш учун Аргентина, Гватемала, Янги Зенландия термалари қарши кураш олиб боради.