Президентнинг 2021 йил 4 мартдаги тегишли фармонига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинди. Мазкур индекс бундай ташкилотлар томонидан қилинган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилган.

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти тасдиқланди, шаффофлик даражасини баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди ва 100дан ортиқ республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида баҳоланди. Унга кўра 2021 йил бўйича “Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотлари топ – 20” рўйхатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюмшаси ҳам қайд этилди.

Ташкилотимиз бундан кейин ҳам янада шаффоф бўлади ва адабиёт ривожи, тарғиботи йўлида хайрли ишларни қилишда давом этади.