Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 670,7 мингта туғилиш қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 фоизга ёки 56 минг нафарга кўпайган.
Мустақиллик йилларида республика бўйича туғилишлар сони қуйидагича:
1991 йилда – 723,4 минг;
1995 йилда – 678 минг;
2000 йилда – 527,6 минг;
2005 йилда – 533,5 минг;
2010 йилда – 634,8 минг;
2015 йилда – 734,1 минг;
2020 йилда – 841,8 минг.
Маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда 405466 нафар қиз бола, 436351 нафар ўғил бола туғилган.