Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувларини олиб борди.  Кузатув маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 73,9 % ни ташкил этган. 

Шундан:

— бир болали уй хўжаликлар – 21,6 %

— икки болали уй хўжаликлар – 26,8 %

— уч болали уй хўжаликлар – 17,8 %

— тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлар – 7,7 % 

Кузатув натижаларига кўра, 26,1 % уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.