Бу ҳақда у пойтахтимизда давом этаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Ижтимоий хизматларнинг камбағалликни қисқартиришдаги ўрни: Барқарор ривожланиш сари йўл» мавзусида халқаро давра суҳбатидаги маърузасида айтиб ўтди.
"Статистик маълумотларга кўра, 2019 йил охирида Ўзбекистоннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти 1800 долларни, аҳоли сони эса 34 млн кишини ташкил этган.
2020 йил охирига келиб, 6 млн.га яқин одам камбағаллик чегарасидан ташқарида яшаган. Камбағаллик муаммосини кун тартибидаги асосий муаммолардан бири сифатида ҳал қилиш комплекс ва самарали стратегияларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо қилди.", - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов.
"2020 йил бошидан буён камбағаллик даражаси сезиларли даражада – 23 фоиздан 11 фоизга пасайди. Мақсадимиз ана шу ижобий тенденцияни давом эттириш ва 2030 йилга бориб камбағаллик даражасини 5 фоизгача камайтиришдир.
Фуқароларимизнинг турмуш шароитини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ташаббусларимиз самарадорлигини акс эттиради." - деди Марказ директори.