ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, зилзила бугун, 23 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:28 да (Гринвич бўйича 22 ноябрь соат 23:28) да рўй берган.

Ер ости силкинишининг магнитудаси — 3,4 баллни ташкил этган. Чуқурлик 15 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 440 километр жануби-ғарбда кузатилган.

Зилзила Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида сезилган.