Бу ҳақида вазирлик расмий манбасида хабар берилди.
Тизим Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар бериш бўйича материаллар ва ҳужжатларни тезкор равишда жамлаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш имконини беради.
Мазкур тизим орқали эндиликда, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ субсидияларни олиш учун аризаларни электрон тарзда юборишлари мумкин.
Тизим www.agrosubsidiya.uz электрон манзилида жойлаштирилган бўлиб, уни доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус телеграм бот ҳам яратилган: t.me/agrosubsidiya_support.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари айни кунларда республика ҳудудларига чиқиб, жойларда тизим ишлашини кўрсатиб бериш орқали ундан тўғри фойдаланишни ўргатмоқда.
Ягона ахборот тизим Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш керакки, “Aгросубсидия” ЯAТ орқали субсидияни олиш учун аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон ҳамда 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорлари билан тасдиқланган регламентга мувофиқ юборилади.