Энди йўловчилар уйдан чиқмай туриб мобил илова орқали авиачипталарни харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, мобил илова йўловчига авиачипталарни текшириш, жой танлаш, қўшимча багаж ва махсус овқат турлари танлаш каби қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконини берад. Шунингдек, ҳар бир фойдаланувчи учун маълум йўналишлар бўйича махсус таклифлар мавжуд.