Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банкининг бу борада ҳукумат сўрови билан тайёрланган ҳисоботида 2025 йилдан бошлаб пенсия ёшини босқичма-босқич 65 ёшгача оширишни назарда тутувчи 2021-2030 йилларга мўлжалланган миллий ижтимоий ҳимоя стратегияси доирасида қарор қабул қилиш энг яхши вариант бўлиши тавсия этилган эди.

“Келгусида бу демографик ўзгаришлар босимини камайтириб, меҳнатга лаёқатли ва пенсия ёши ўртасидаги чегарани аста-секин ўзгартиради. Ишчи кучининг демографик ўсиш салоҳияти тугагунга қадар (2040 йилларнинг ўрталарида) буни амалга ошириш учун мамлакатда вақт бўлиши жуда муҳим, чунки бу миллий рақобатбардошлик масаласидир», дея тафсия қилган эди Жаҳон банки.

Бу таклиф қабул қилинадими? Тизим масъулларидан шу хусусда изоҳ олишга уриндик.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бу борада айни пайтда бирор бир таклиф ёки лойиҳа кўриб чиқилмаётганлиги ҳамда бу масала кун тартибида мавжуд эмаслигини билдирди.

Демак, бу таклиф ҳеч бир кучга эга эмас ва хавотирга ўрин йўқ, дейилади Пенсия жамғармаси томонидан бу хусусда бизга тақдим этилган ахборотда.