Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, қонунчиликка мувофиқ, ҳар йили 1 мартдан 15 августга қадар ов қилиш қатъиян таъқиқланади.

Қолган қушлар ва ёввойи ҳайвон турларига рухсатнома муддатларини Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли қонуни 2-иловасидан билиб олиш мумкин.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги барча овчиларни белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишга чақирди.

Мавсум давомида қуйидаги қоидаларга эътибор қаратилиши ва амал қилиниши лозим:

  • Ов фақат рухсатнома ва овчилик йўлланмаси асосида амалга оширилади;
  • Қонунга хилоф равишда ов қилиш, рухсат этилмаган ҳудудларда ёки белгиланган миқдордан ортиқча ҳайвон ва қушларни овлаш қатъиян ман этилади;
  • Ов жараёнида хавфсизлик чораларига, айниқса, қурол ва ўқ-дорилардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши лозим;
  • Атроф-муҳитга зарар етказмаслик, чиқиндиларни ташламаслик ва табиатни асраш ҳар бир овчининг бурчидир.