Таъкидланишича, сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда минтақамиз учун август ойининг охирига хос бўлмаган об-ҳаво бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан бирин-кетин нам ҳаво кириб келди.
Аммо бугун, байрам кунлари арафасида, бутун республика бўйича эрталаб ёмғир тўхтади ва осмон аста-секин булутлардан тозаланмоқда.
Бугун ва 1-3 сентябрь байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи 25-30° бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади. Эрталаб сезиларли даражада салқин, ҳарорат 14-17° атрофида бўлади.
Пойтахтимизда: 31 август, 1-2 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, 3 сентябрда булутлилик бироз кучаяди, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 26-29°, кечаси 15-17° бўлади.