Ўзгидромет тарқатган маълумотга кўра, яқин дам олиш кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим жойларда туман тушиши кузатилиши мумкин. Шамол асосан шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Бугун кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 8–11 даража илиққача кўтарилади. Шанба ва якшанба кунлари эса кундузги ҳарорат 12–15 даража илиққача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво аста-секин илиқлашиб, якшанба кунига келиб 0–3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик прогноз қилинмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 9–11 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари эса кечалари 1–3 даража илиққача, кундуз кунлари 13–15 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.