Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ўзбекистонда дин психологиясининг илмий-назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Мазкур анжуман республикамизда дин психологияси, унинг шаклланиши, ривожланиши ва ушбу соҳадаги долзарб муаммоли масалаларни ўрганиш бўйича тўпланган тажрибани умумлаштириш мақсадида ташкил этилди.
Конференцияда Ўзбекистон халқаро ислом академияси жамоаси, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети, Мусулмонларга психологик хизмат кўрсатиш ассоциация Бошқирдистон бўлими, Ўзбекистон Миллий университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази, юртимиздаги олий таълим муассасаларидаги соҳада фаолият олиб борадиган профессор-ўқитувчилар, олимлар, мутахассислар, илмий тадқиқотчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Анжуманда “Диний экстремистик ғоялар таъсирига тушган шахслар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик асослари”, “Деструктив диний тасаввурларнинг шахсга психологик таъсири”, “Ижтимоий геронтологиянинг психологик жиҳатлари”, “Об этических трудностях в деятелности психологов-мусулман”, “Ёшларда диний идентификация шаклланиши муаммолари”, “Ҳозирги замон амалий психология тенденсияларига раддия”, “Когнитив ёндашувда диний маълумотларни тушуниш хусусиятларининг психологик жиҳатлари”, “Дин – шахснинг психологик барқарорлиги омили сифатида” ҳамда “Кафедра нашрларининг тақдимоти” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Анжуман доирасида амалга оширилган мулоқотлар, соҳага оид турли масала бўйича фикр, билим ва тажриба алмашинувлар, таҳлиллар, ишлаб чиқилган амалий тавсиялар конференциянинг барча иштирокчилари – хорижий таълим муассасалари, нуфузли ташкилот вакиллари, давлат илмий муассаса ва ташкилотлар ходимлари, ёш илмий тадқиқотчилар учун ғоят фойдали бўлди.
Онлайн ҳамда офлайн форматда ташкил этилган анжуман 6 та йўналишга бўлинган ҳолда олиб борилди. Конференция якунида кўтарилган масалалар бўйича умумий хулосалар қилинди. Бу каби илмий анжуманлар соҳа ривожи учун фойдали бўлиши қайд этилди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати