Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълумот берган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар ватандошларимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилди.

Шунингдек, қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида 15 747 нафар фуқароларимиз хорижий мамлакатларда ишга жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Ўзбекистонда камбағал қатлам учун “Темир дафтар”, ишсиз ва кўмакка муҳтож аёллар учун “Аёллар дафтари” ва ёшларни қўллаб-қувватлаш учун “Ёшлар дафтари” шакллантирилган.