Қайд этилишича, айрим ҳудудларда ёмғир вақти-вақти билан ёғса, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлиши мумкин.

Гидрометеорологик маълумотларга кўра, ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 12–17 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳафта ўртасига келиб эса ҳарорат 8–11 даража илиққача пасайиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 7–10 даража илиқни ташкил этиб, ҳафта ўртасида 3–6 даража илиққача тушади.

Тошкент шаҳрида бугун кечқурун ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати 14–16 даража илиқ бўлади. 10–13 февраль кунлари пойтахтда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 11–16 даража илиқ атрофида сақланади, 11 февраль куни эса 8–10 даража илиққача пасайиши мумкин. Кечалари ҳарорат 8–10 даража илиқдан 3–5 даража илиққача ўзгариб туради.

Шунингдек, 10–13 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир ва қор кўринишида кузатилиши кутилмоқда.

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, 10 февраль куни эса баъзи жойларда 20–23 м/с гача етиши мумкин.