Бугун Савдо-саноат палатасида Литванинг «Halal control Lithuania» компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистонда «Ҳалол» стандартни жорий этиш орқали маҳсулотлар экспорти салоҳиятини ошириш, «Ҳалол» стандарти жорий этилган истиқболли бозорларга миллий маҳсулотларни етказиб берилишини таъминлаш ҳамда «Ҳалол» стандартини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятига жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунига кўра томонлар «Ҳалол» стандартини Ўзбекистонда кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.