Ушбу китоб замонавий АR технологияларига асосланган бўлиб, юртимиз таълим тизими учун янгилик саналади. Китоб ёрдамида талабалар нафақат назарий, балки 3D моделлар орқали амалий билимларга ҳам эга бўлиши мумкин. 

Китоб қурилиш материаллари ва буюмлари фанига оид юртимиздаги илк 4D моделлаштирилган манба бўлиб, муаллиф уни яратиш давомида ушбу фан бўйича қилинган илмий тадқиқот ишларига таянган.