Uzbekistan GTL заводида Ўзбекистон нефт ва газ-кимёси саноатининг тарихида биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Эришилган келишувларга кўра, 5 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилган синтетик дизелнинг биринчи партиясини Навоий кон-металлургия комбинатига юбориш режалаштирилган.
«Заводнинг асосий ишга тушириш ишлари, шу жумладан 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлаш, шунингдек, уларни тўлиқ назорат қилиш ва бошқариш Uzbekistan GTL заводининг маҳаллий муҳандислари ва ёш мутахассислари томонидан мустақил равишда амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.