Таъкидланишича, аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш учун жойларда ташкил этилган “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналарида 8 минг нафардан ортиқ ёки 2016 йилга нисбатан 3,2 баробарга ортиқ аҳоли доимий иш ўринлари билан таъминланди.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан “Тоза ҳудуд” ДУКлар учун 1 121 та махсус техника харид қилиш (2020 йилда 193 та техника) ҳисобига 13 та “Тоза ҳудуд”, “Махсустранс”, “Мароқанд Обод” ДУКлар ҳамда 118 та хусусий санитар тозалаш корхоналари тасарруфидаги махсус техника воситаларининг умумий сони 3 806 тага етказилди, ушбу кўрсаткич 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2,6 баробарга кўп.
Республика ҳудудининг 90,0 фоизи санитар тозалаш хизматлари билан таъминланиб (шундан хусусий сектор улуши 19 фоизни), 2016 йилга нисбатан 18 баробарга (2016 йилда 5 фоиз), 2019 йилга нисбатан 1,3 баробарга (2019 йилда 69 фоиз) ортди.