Бу ҳақда Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида маълум қилинди. Муҳокама иштирокчилари МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш стратегияси лойиҳасини қабул қилдилар. Ҳужжатда Ҳамдўстлик мамлакатларининг мақсадлари, асосий вазифалари ва иқтисодий соҳадаги давлатлараро ҳамкорлик механизмларига нисбатан келишилган ёндашувлар акс этган.
Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари транспорт, қурилиш, энергетика, шунингдек, таълим, сайёҳлик, спорт, маданият, ёшлар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатларга имзо чекдилар.