Бу ҳақда Миллий Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди — бу ерда ўртача иш ҳақи 10 138,4 минг сўмни ташкил қилиб, 18,8 фоизга ошган.

Шунингдек:

  • Сирдарё вилоятида ўртача иш ҳақи 4 789,8 минг сўм (ўсиш — 18,0%),
  • Жиззах вилоятида — 4 476,8 минг сўм (17,0%),
  • Фарғона вилоятида — 4 443,8 минг сўм (16,9%),
  • Наманган вилоятида — 4 350,1 минг сўм (16,6%)
  • Сурхондарё вилоятида — 4 256,5 минг сўм (16,1%)ни ташкил қилди.

Бошқа ҳудудларда ҳам маълум ўсиш кузатилган бўлса-да, ўсиш суръати юқоридаги вилоятларга нисбатан пастроқ бўлди:

  • Андижон вилояти — 4 935,3 минг сўм (11,0%)
  • Навоий вилояти — 7 486,4 минг сўм (13,4%)
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 4 757,2 минг сўм (14,2%)
  • Қашқадарё вилояти — 4 148,3 минг сўм (14,3%)
  • Бухоро вилояти — 4 787,3 минг сўм (14,8%)
  • Тошкент вилояти — 5 674,4 минг сўм (15,3%)
  • Хоразм вилояти — 4 720,1 минг сўм (15,6%)
  • Самарқанд вилояти — 4 435,4 минг сўм (15,8%)

Маълумотларга кўра, иш ҳақининг ўсиш суръати ҳар бир ҳудудда турлича бўлиб, иқтисодий фаолият турлари, ишчи кучига бўлган талаб ва минтақавий инфратузилманинг ривожланиш даражаси билан боғлиқ.