Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
Университетда таълим жараёни Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Буюк Британиянинг De Montfort (De Montfort University) ва Sanderlend (University of Sunderland) ҳамкор университетлари билан келишган ҳолда:
➖ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили аниқланади;
➖ ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади;
➖ тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатлари белгиланади.
Шунингдек, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.