Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ҳисобда 14,4% га, энергия маҳсулотлари эса 23,2% га ошган.

Банк маълумотларига кўра, жорий йилда умумий инфляция динамикасини белгиловчи асосий омил озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши бўлган ҳамда йиллик инфляцияга 6,1 фоиз пункти миқдорида ҳисса қўшган.

Сентябрь ойида аҳолининг кейинги 12 ойлик инфляцион кутиш даражаси 15,8%гача, тадбиркорлик субъектлари 14,7%гача тушган. Шунга қарамай, улар бошқа инфляция даражасидан юқори бўлиб қолмоқда.

Регулятор бу тенденцияни озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия манбалари нархининг юқори суръатлар билан ўсишига боғлади.