Унда мамлакатиимиздаги Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг селекциячи олимлари  илк бор иссиқхона шароитида етиштириладиган қалампирнинг маҳаллий «Шарқ марвариди» навини етиштирганига доир маълумотлар қаламга олинган.

Маҳаллий тупроқ-иқлим шароити учун мос бўлган ушбу нав институтнинг олим-селекционерлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги фанлари докторлари Нурбек Хушвақтов ва Рустам Низомов томонидан яратилгани маълум қилинган.

Мақолада «Шарқ марвариди» қалампирнинг Ўзбекистондаги иссиқхоналарда етиштиришга мослаштирилган биринчи маҳаллий нави эканлиги, у вирусли касалликларга жуда чидамли ва унумдор тупроққа талабчанлиги алоҳида таъкидланган.

«Гектарига 24-25,5 тонна ҳосил, ҳар бир тупдан 45-50 дона мева берадиган «Шарқ марваридлари»ни йилнинг исталган вақтида етиштириш ва бу овқатланиш учун ажойиб танловдир», деб ёзади «East-Fruit.com» ахборот-таҳлил портали.