Мазкур ахборот Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги маълумотлари базаси асосида 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра шакллантирилди.

Унга кўра, жорий йил 1 июнга қадар мамлакатимизда 37 940 та янги корхона ташкил этилиб, 453 386 та корхона давлат рўйхатидан ўтказилган.

Рўйхатдан ўтган тижорат корхоналаридан 252 690 таси масъулияти чекланган жамият, 93 558 таси хусусий, 34 407 таси оилавий, 2 971 таси унитар, 686 таси аксиядорлик жамияти ва 4 357 таси бошқа корхоналардир.