Молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланган.
Тендерлар натижаларига кўра:
- Масдар компанияси Бухоро вилоятида 250 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича ғолиб бўлган;
- Voltalia SA компанияси Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича ғолиб деб топилган;
- GD Power-Powerchina консорциуми Наманган вилоятида 150 МВт қувватга эга лойиҳа бўйича ғолиб деб топилган.
Ғолиб бўлган инвесторлар қуёш фотоэлектр станцияларини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.