Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келган — 690,7 трлн сўм ёки 86,8 %.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми:
— ишлаб чиқариш саноати — 690,7 трлн сўм (86,8 %);
— тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 50,2 трлн сўм (6,3 %);
— электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 50,4 трлн сўм (6,4 %);
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 4,1 трлн сўм (0,5 %).