Қарор билан қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- Университетда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш;
- республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, юқори малакали олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш;
- хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
- ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;
- таълим жараёнига етакчи олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олимлари ва мутахассисларини кенг жалб қилиш;
- таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;
- республика иқтисодиёти тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш;
- таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги, изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
- таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Қарорда Университет фаолиятини йўлга қўйиш учун потенциал инвесторга Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Ғалабанинг 40 йиллиги” 2-мавзесида жойлашган фаолият кўрсатмаётган (қурилиши тугалланмаган) Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бино ва иншоотлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “ноль” харид қийматида берилиши кўрсатилган.
Университетда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари олий ўқув юрти томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади.